Андижондаги депутатлар тиббий хизмат масаласини кўтаряпти

 

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи ташаббуси билан жорий йил 6-сентябрь куни “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тўғрисидаги масала халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги “Ижтимоий–маданий ривожланиш масалалари” доимий комиссия йиғилишида кўриб чиқилди.

Йиғилишда партия гуруҳи аъзоси Андижон туманидаги “Омад-97” фермер хўжалиги раҳбари, доимий комиссия аъзоси, депутат О.Ҳомидова қишлоқ ҳудудларида ҚВП ва ҚОПларни оптималлаштириш мақсадида, баъзи ҚВПлар фаолияти тўхтатилганлиги одамларнинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётганлиги, аслида яхши мақсад кўзлангани ҳақида фикр билдирди.

Лекин 2-3 та ҚВП ўрнига янги ташкил этилган қишлоқ оилавий поликлиникалари, “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳужжатларда одамлар учун 2-3 км.дан узоқ бўлмаслиги кўрсатилган бўлса-да, аслида айланма йўллар орқали борилиши, доимий транспорт қатнови йўлга қўйилмаганлиги сабабидан оддий фуқароларга, айниқса оғирроқ касалга чалинган, ҳар куни қатнаши лозим бўлганларга узоқлик қилаётганлиги ҳақида гапириб, мазкур масалада бугунги кунда вилоятданинг қишлоқ ҳудудларида фаолият олиб бораётган ҚВП ва ҚОП иш фаолиятини кўриб чиқиш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида вилоят тиббиёт бирлашмаси раҳбарига сўров билан мурожаат этганлиги ҳақида тўхталди.

Йиғилишда вилоятда 2019 йил маҳаллий дастур бўйича 150 та хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этиш ва фаолиятини кенгайтириш режалаштирилган бўлиб, шаҳар ва туманлардан жами 138 нафар талабгор тадбиркор рўйхати шакллантирилган бўлиб, улардан 72 та хусусий тиббиёт муассасаси ҳамда давлат кўчмас мулк объектларидан 8 та, жами 80 та хусусий тиббиёт муассасаси 59 та амбулатор ва 21 та стационар ташкил этилиши белгиланганлиги, мазкур масалани ўз вақтида ижросини таъминлашда депутатлик назоратини кучайтириш ҳамда масалани навбатдаги Кенгаш сессияси кун тартибига киритиш юзасидан қарор қабул қилинди.

Мазкур масала 2019-йил 9-сентябр куни халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши сессияси кун тартибига киритилди, тегишли қарор қабул қилинди. Қарорда инвестиция дастури бўйича деярли 68 млрд сўм, “Обод қишлоқ” дастури доирасида 17 млрд. сўмдан ортиқ, маҳаллий бюджет маблағлари эвазига 1,5 млрд. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилганлиги, шахарлар ва туманлар ҳокимликларига хусусий тиббиёт муассасалари қуриш истагида бўлган тадбиркорларга бўш турган ер майдонлари ажратиш масаласида бюрократик тўсиқлар бўлишига йўл қўймаслик, уларнинг аризаларини белгиланган муддатларда кўриб чикиш ва уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш вазифаси топширилган.

Доимий комиссиялар раислари, барча депутатларга халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари билан биргаликда хусусий тиббиёт муассасалари ташкил этиш истагида бўлган ҳамда ташкил этаётган тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганиб бориш ва ҳал этишга кўмаклашиш, туман, шаҳарда ҳал этиш имкони бўлмаган муаммоларни халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссиялари йиғилишларига киритиш вазифаси топширилган.

Мазкур карорнинг бажарилишини назорат килиш “Ижтимоий-маданий ривожлаииш масалалари” доимий комиссияси раиси, Халқ демократик партиясининг вилоят кенгаши раҳбари А.Нурматов зиммасига юклатилган.

Бу масала партиянинг Сайловолди дастури ижросига ҳамоҳангдир.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш

ва Жамоатчилик қабулхонлари билан ишлаш бўлими.

Теглар

Депутат Сайлов-2019 Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш