Депутат Улуғбек Вафоев жомбойлик сайловчиларнинг муаммоларини ўрганди

 

Маҳаллабай” ишлаш бўйича амалга оширилаётган янги тизим асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Улуғбек Вафоев Самарқанд вилояти Жомбой туманида бўлди. “Журият“ маҳалласида фаоллар ва оқсоқоллар, маҳалла аҳли билан учрашув ўказди.

Мулоқот давомида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш имкониятлари ҳақида сўз борди. Муаммолар ўрганилди, уларни бартараф этишга қаратилган таклифлар билдирилди.

Депутат шу куннинг ўзида маҳалладаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ишга жойлаштириш масалаларини ўрганди. Маҳаллада яшовчи Камариддин Турдикулов ва Сирожиддин Мирзаевни ушбу дафтарлардан чиқариш бўйича субсидия асосида қуриб берилган 2 та иссиқхона фаолияти ҳамда ажратиб берилаётган ерлардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиб чиқди.

Шунингдек, депутат У.Вафоев тумани “Наймантепа” маҳалласида яшовчи “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га рўйхатга турувчи кам таъминланган фуқароларнинг турмуш шароитини ўрганди. Кам таъминланган оилаларга оила учун керакли маиший техникалар олиб берилди.

Депутат тумандаги “Тўққизбой” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган Дилоро Худойқулованинг ҳолидан хабар олди. Унга ногиронлик аравачаси берилди.

Навбатдаги учрашув тумандаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида бўлди. Депутат марказ фаолияти билан атрофлича танишди ҳамда бу ерда таълим олаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан очиқ ва самими суҳбат қурди.


Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш