Депутат сўрови натижасида ичимлик суви муаммоси ҳал этиладиган бўлди

 

Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги “Тортувли” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шербек Бўроновга марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласида мурожаат қилган эди.

Депутат ушбу мурожаатдан келиб чиқиб, “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси номига сўров юборган эди. Ушбу депутат сўровига асосан “Тортувли” МФЙ ни тоза ичимлик суви билан таъминлашга 1,7 млрд. сўм маблағ йўналтириладиган бўлди.

Депутат бугун мазкур маҳаллада ўтказган учрашувда 10 км. ичимлик суви тармоғини қуриш мақсадида лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича туман мутасаддиларига кўрсатма берилди.

Лойиҳа амалга оширилгунига қадар ҳудуд аҳолисига тоза ичимлик суви “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖнинг Нарпай тумани бўлими томонидан махсус техникалар орқали етказиб бериш йўлга қўйилди.

Шунингдек, депутат Нарпай туманидаги 14-сонли “Иттифоқ” поликлиникаси ва “Тотувли” маҳалласидаги оилавий шифокорлик пункти фаолияти билан танишиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тавсиялар берди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш