Хотин-қизлар муаммолари депутат нигоҳида

 

Оиласида, ишхонасида, жамиятда қадрланаётган ҳар бир хотин-қиз ҳаётидан мамнун бўлиб яшйади. Халқи учун, юрти учун сидиқидилдан меҳнат қилади. Энг муҳими, билимли, маънавияти юксак, ватанпарвар фарзандларни тарбиялайди. Давлатимиз раҳбари давлат ва жамиятни ривожлантириш билан боғлиқ ҳар бир чиқишида аёлларнинг иззат-ҳурматини жойига қўйиш, уларни муносиб қадрлашга алоҳида эътибор қаратаётгани замирида аёлларни, оналарнинг ана шу буюк хизмати мужассамдир. Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам ҳар ойда ўз сайловчилари билан учрашиб, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг муаммоларини ўрганиб, масъул раҳбарлар билан биргаликда уларнинг муаммоларини ҳал этмоқдалар. Айниқса, бандликни таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш марказларига йўлланмалар бериш, ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида, уларга иссиқхоналар қуриш учун субсидиялар ажратилишида депутатларнинг кўмаги беқиёс бўлаяпти.

Бу борада Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан ҳам “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида депутатларимиз, партиямиз фаоллари томонидан кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, ногиронлиги бўлган аёлларимизни қўллаб-қувватлаш ҳам депутатимиз назаридан четда қолмаяпти. Мисол учун, Фарғона туманининг қўшни Қирғизистон билан чегара ҳудудида жойлашган “Майдон” маҳалла фуқаролар йиғини, Янги ариқ кўчасида яшовчи, онкологик касаллиги бўлган,  боқувчисини йўқотган Роҳилахон Жумабоевага депутатимиз Дилбархон Мамаджанова томонидан кир ювиш машинаси совға қилинди.

Мазкур ҳудуддаги хотин-қизлар муаммолари ўрганилиб, ногиронлиги бўлган фарзанди бор аёлга иссиқхона қуриш учун туман бандлик ва меҳнат муносабатлари бўлии томонидан субсидия ажратилиши таъминланди. Уч нафар хотин-қиз ишга жойлаштирилди. Икки нафар хотин-қизга эса касб-ҳунарга ўргатиш марказига йўлланма берилди. Ногиронлиги бўлган икки нафар хотин-қиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.

Бу каби меҳр-мурувват тадбирлари туфайли партиямиз сафида  аёлларнинг сони ортиб, уларнинг депутатга бўлган ишонч ва ҳурматлари ортиб бормоқда.

 

Мунира Исомова,

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши сектор мудири.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш