Сурхондарёлик спортчи қизлар Халқ демократик партиясини танлашди

Менгдона Чориева,

миллий кураш бўйича Ўзбекистон чемпиони,

Термиз давлат университетининг жисмоний маданият факультети биринчи босқич талабаси:

Қайси партияга аъзо бўлишни ҳар бир фуқаронинг ўзи белгилайди.

Спортчи бўлсам ҳам сиёсий жаарёнларга қизиқаман. Анчадан бери бирон-бир сиёсий партияга аъзо бўлиш ҳақида ўйлаб юрган эдим. Уларнинг фаолиятини кузатдим, тадбирларида иштирок этдим.

Мамлакатимиздада фаолият олиб бораётган сиёсий партиялар ичидан мен айнан Ўзбекистон Халқ демократик партиясини танладим. Партиянинг аҳоли ижтимоий ҳимоясини таъминлаш бўйича илгари сураётган ғоялари, бу борада олиб бораётган амалий ишлари менга маъқул бўлди.

Яқинда Мурувват, Саховат ва Меҳрибонлик уйларида истиқомат қилувчи ёлғиз кексалар, ота-она қарамоғидан маҳрум болалар, меҳнатга лаёқатсиз ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шароитлар депутатлик назорати орқали ўрганиб чиқилди. Бу бежизга эмас экан. Кейин билсам, партиянинг янги дастури ва Сайловолди дастури лойиҳасига шу бўйича таклиф киритилаётган экан. Жойлардаги ҳақиқий аҳволни, шароитни ўрганиб, одамлар билан учрашиб, реал вазиятга тўғри ёндашиб, шу асосида таклиф киритиш самарали натижа бериши аниқ. Шундан ҳам билиш мумкинки, партия фаолиятида амалий саъй-ҳаракатлар устуворлик қилмоқда.

Халқ демократик партиясининг тарғибот тадбирлари ҳам ҳар доимгидан бошқача ўтмоқда.

Ирода Мамашаева,

кураш бўйича Ўзбекистон чемпиони,

Термиз давлат университетининг жисмоний маданият факультети иккинчи босқич талабаси:

– Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган ҳар бир сиёсий партиянинг ўз тутган йўли ва жамият ривожида ўрни бор, албатта. Бу партиялар ичида энг тажрибали  партия ҳисобланадиган Халқ демократик партиясининг ижтимоий ҳимояга, халқнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган Сайловолди дастури менда катта қизиқиш уйғотди. Негаки, мамалакат ривожида ижтимоий масалаларнинг аҳамияти катта.

Партиянинг ёшлар ва хотин-қизлар бандлиги, сиёсий фаоллигини ошириш, кам таъмиланган аҳоли қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлари маъқул бўлди. Ўйлашимча, ҳеч бир ривожланиш стратегияси ижтимоий соҳани четлаб ўта олмайди.

Халқ демократик партиясининг сафида туриб, одамларнинг муаммоларини, уларни қийнаётган масалаларни бартараф этишда, ўз меҳнатим ва билимларимни аямай, фаол бўлишга интиламан. Келгусида Халқ демократик партияси сафидалигим депутат, сиёсатчи аёл бўлишдек орзуларимни амалга оширишдаги дастлабки қадам бўлади, деб ўйлайман.

Лобар Хуррамова,

Миллий кураш ва дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпиони:

–  Барча сиёсий партиялар фаолиятини оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб бораяпман. Халқ демократик партияси фуқароларни ўйлантириб келаётган қатор ижтимоий масалаларни кўтаряпти.

Партия фаоллари кўтариб чиққан масала – дабдабабозликларга чек қўйиш мақсадида Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида парламент қарор қабул қилгани ҳам мени қувонтирди. Ушбу қарордан сўнг кўпчилик ота-оналарнинг елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлди, назаримда.

Халқ демократик партияси аҳолининг соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик масаласида илгари сураётган ташаббуслари ҳам менга манзур.

Адолат Мўминова,

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

Матбуот котиби.

Теглар

Сайлов-2019 Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш