Муаммолар бирма-бир ўрганилди

 

Ўзбекистон ХДП депутатлари ҳудудларга чиқиб аҳоли вакиллари, сайловчилар билан учрашувлар ўтказишга, уларда кўтарилган масалаларни жойида ҳал этишда фаоллик кўрсатмоқдалар. Шундай учрашувлардан бири Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Раҳмонов иштирокида Ғиждувон туманида бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши раиси З.Туйева, туман ташкилотлари мутасаддилари ҳамда маҳалла раислари иштирок этди.

Мулоқот давомида “Халқобод”, “Олмазор” ва “Қорахоний” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан 10 дан ортиқ муаммоли масалалар маълум қилинди. Жумладан, ҳудуд йўлларини таъмирлаш, мактабгача таълим муассасалари қуриш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун насослар ўрнатиш ҳамда бандлик масаласига эътибор қаратиш сўралди.

Депутат Ш. Раҳмонов учрашув иштирокчиларига ҳар бир мурожаат рўйхатга олинганини, уларнинг ижросини қисқа муддатларда таъминлаш учун тегишли чоралар кўрилишини маълум қилди.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш