Бу йўл элларни, дилларни боғлайди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шакат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров 11-март куни мамлакатимизга ташриф буюрган эди. Ташриф давомида томонлар ўртасида бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Хусусан савдо, саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида манфаатли келишувларга эришилди. Музокаралар натижаси ўлароқ бугун Сўх туманини Фарғона вилояти билан боғловчи йўл ҳам очилмоқда.

Қайд этиш керак, Сўх тумани аҳолиси сўнгги 30 йил давомида мамлакатимиздан том маънода узилиб қолган эди. Натижада туман аҳолиси фан-таълим, соғлиқни сақлаш, транспорт, алоқа каби бир қатор тармоқларда муаммоларга дуч келди. Чегара билан боғлиқ қийинчиликлар туфайли икки халқ жуда кўп жабр кўрди.

Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Сўх аҳолиси кейинги пайтларда тушкин кайфиятга тушиб қолган. Фақатгина давлатимиз раҳбарининг сиёсий иродаси билангина бу тумандаги муаммоларга ечим топилди. Бу эса мамлакатимиз ташқи сиёсатда тўғри йўлдан бораётганининг ёрқин далили бўлди.

Мухтасар қилиб айтганда, қирғиз-ўзбек чегарасидаги Сўх йўлининг қайта очилиши нафақат туман аҳолиси, балки икки халқ ўртасидаги қўшничилик, дўстлик ришталарини мустаҳкамловчи муҳим воқеа бўлди. Бу кун икки мамлакат тарихида ўчмас из қолдириши шубҳасиз.

 

Воҳиджон Баҳронов,

ЎзХДП Сўх туман кенгаши раиси.

 
← Рўйхатга қайтиш