Аҳолига сифатли тиббий хизматни ташкил этиш, тиббиёт ходимларининг иш самарадорлигини таъминлаш ҳамда бошқарув жараёнларидан ортиқча тартиб-таомилларни қисқартириш мақсадида соғликни сақлаш соҳасини рақамлаштириш ва ахборот тизимларини жорий этиш босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Ушбу соҳадаги мухим ислохотлардан бири сифатида тиббиёт ҳамда фармацевтика соҳасида ахборот технологияси ва коммуникациялари сиёсати ва стандартларини жорий этиш вазифаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигидаги “IT-Med”МЧЖга юклатилган.
...Халқ ичида суҳбатлашиб қолсак, кўпинча шифокорлар ёзиб беришган рецептга ишончсизлик ҳақида фикрлар билдиришади. Сайловчиларимдан бири фарзанди билан шифокор қабулида бўлган, шифокор дори ёзиб бериш билан биргаликда, албатта дорини сотиб олиб кўрсатишини тайинлаган, қўлланиш йўриқномасидаги баъзи тузатишларни кўрсатишини таъкидлаган. Бемор дорихонадан сотиб олиб, шифокор қабулига қайта кирганидан сўнг арзимаган маслаҳат берган. Бемор уйга етиб бориб қўлланмани қайта ўқиш учун қутини очиб қараганда, қўлланма қутининг ичида мавжуд бўлмаган. Орадан муддат ўтиб бошқа дорихона сотувчиси беморга ушбу воқеада шифокор ва дори ишлаб чиқарувчи ўртасида шартнома борлиги, барча қўлланмаларни йиғиб топширса қанчадир миқдорда шифокорга бонус ажратилишини айтиб тушунтирган.
Бемор сайловчи куйиниб гапираркан, шифокорнинг дори рецептига ишончсизлик пайдо бўлганини тушуниш қийин бўлмади. Аввало, бу ҳолат тўғри бўлса ҳам, ёки қўшни дорихона масъули рақиби дорисидан ўз дорихонасидаги мавжуд дорини сотиш мақсадида нотўғри маълумот берган тақдирда ҳам, бемор харидорнинг бутун бир соҳа ходимларига нисбатан ишончсизлиги пайдо бўлгани хақиқат. Бу каби кўнгилсизликларнинг олдини олиш учун соғлиқни сақлаш тизими раҳбарларининг жисмоний улгуриши қийин масала. Ҳар бир бемор ҳолати ва тавсия этилган дориларни назоратда олиб туриш имконсиз эди.
Шундан келиб чиқиб, соҳада “Электрон рецепт” тизимининг жорий этилиши дори воситаларининг ноқонуний муомаласи олди олинади, уларнинг суиистеъмол қилинишига йўл қўйилмайди. Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйҳатига киритилган алоҳида дори воситалари муомаласини тартибга солади. Айниқса, аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш орқали ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш учун қўшимча шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиши билан аҳамиятлидир.
2024 йил 1 январдан бошлаб республикадаги барча тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари, шу жумладан дорихоналар мажбурий тартибда босқичма-босқич Ягона платформага уланади.
Ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий этилаётган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар ичида шифокорлар ва беморлар учун ҳам мобиль иловалар яратилмоқда. Дори ва касалликлар ҳақида маълумот берувчи тиббий қўлланмалар, перепаратнинг дозасини ҳисоблаш, дориларнинг видео шарҳлари аҳолининг дори воситалари ҳақида кўпроқ маълумот олишлари ва перепаратлардан тўғри фойдаланишлари учун қулайликлар яратади.
Шоҳиста ТУРҒУНОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.