Бағдоддаги депутатларимиз ёшлар бандлиги бўйича қандай ташаббус билан чиқди?

 

Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи ташаббуси билан “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури ижроси тўғрисидаги масала Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари доимий комиссияси йиғилишида кўриб чиқилди.

Аввало, таъкидлаш керакки, партия гуруҳи аъзолари тумандаги маҳаллаларда бўлиб, уйма-уй юриб, ёшлар билан суҳбатлашишди.  56 та маҳалладаги 40570 та хонадонда истиқомат қилаётган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 51009 нафар аҳоли билан мулоқотлар ўтказилди. Назорат-таҳлил ишлари давомида 11843 нафар 3224 нафари касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, 5117 нафари мактаб ўқувчилари, 3502 нафари вақтинча ишсиз ёшлар , жумладан, 2221 нафари узоқ муддатга чиқиб кетган ёшлар, меҳнатга лаётқатсиз ёшлар сони эса, 504 нафарни ташкил этиши аниқланган.

Партиянинг сайловолди дастурида ёшлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор берилган. Шундан келиб чиқиб, Халқ демократик партияси депутатлари йигит-қизларни иш билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларни ҳам ўрганиб, таҳлил қилишди. Мулоқот ўтказилган 6544 нафари ёшлар ёлланма, норасмий секторда, 3053 нафари тадбиркорлик қилишни, 1387 нафарини таълим олиш истаги борлигини маълум қилишган. Шу кунгача уларнинг таклиф ва муаммолари ўрганилмагани аниқланган.

Ишчи гуруҳи томонидан тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 115 та талабгор ёшлар таркибидан иборат манзилли рўйхат тузилган ва тасдиқланган. Партия гуруҳи аъзолари ташаббуси билан 107 нафар лойиҳа ташаббускорлари ичидан 38 лойиҳани 2019 йилда молиялаштириш лозим деб топилган. Бу жами 12 млрд 500 млн. сўмни ташкил этади. Шу асосида 432 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Бугунги кунгача шундан 11 нафар лойиҳа ташаббускорларига 2 млрд 965 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилган ва 11 та янги иш ўрни яратилган.

Шунингдек йиғилишда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган кредитлар тўлиқ берилмаётгани айтиб ўтилди. Бунинг натижасида ускуналар, технологияларни тўлиқ етказилмаяпти. Бу эса белгиланган иш ўринлари яратилишида бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Депутатлар, ҳозирги кунда яна 4 нафар йигит-қизларнинг 2 млрд. сўмдан ортиқ лойиҳасига банкда ўз вақтида кредит ажратилиши масаласини муҳокама марказига қўйишди. Масала яқин кунларда ҳал бўлиши маълум қилинди. Депутатлар назорати олиб борилиши кераклигига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш

ва Жамоатчилик қабулхонлари билан ишлаш бўлими.

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш