Муаммолар маҳаллий Кенгаш сессиясига олиб чиқилади

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида партия ташкилотлари ва депутатлар иштирокини кучайтириш, электорат билан ишлашни “маҳаллабай” тизим асосида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратаяпти. Бу борада партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари фаолиятини халқимиз ҳаётидаги муаммоларни ҳал этишга йўналтириш бўйича 6 та йўналишдаги 44 та вазифани ўз ичига олган “Йўл харита”си муҳим аҳамият касб этмоқда.

ЎзХДП Cирдарё вилоят Кенгаши вилоят Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ўтказган “Депутат – маҳаллада” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Сирдарё тумани бўлинмасида рўйхатда турувчи фуқароларнинг ҳолидан хабар олинди. Тадбир давомида тумандаги «Адолат» МФЙда истиқомат қилувчи аҳолининг яшаш шароити ва муаммолари ўрганилди. Маҳалланинг Туркистон кўчасидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи кам таъминланган кўзи ожиз фуқаролар С.Кароматов, Г.Шодиева, Ў.Ашурова, Л.Ҳайитбоева, Ш.Ашурматова, М.Абдуллаева ҳамда М.Джабороваларнинг хонадонларига борилди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди ва кўзи ожиз фуқаролар учун байрам дастурхони ёзилди.

Шунингдек, “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича маҳаллий идоралар томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Ҳудуд аҳолиси билан ўтказилган суҳбатларда аниқланган муаммоларни депутатлар маҳаллий Кенгаш сессиясига олиб чиқишга келишиб олдилар.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш