“Депутат маҳаллада”: навбатдаги тадбир Когон туманида ўтказилди

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан Когон туманида “Депутат маҳалла”да лойиҳаси доирасида аҳоли билан ишлашнинг «маҳаллабай» ва «фуқаробай» тизими асосида ишларни ташкил қилиш мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати З.Туйева, партиядан сайланган маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳи аъзолари, туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар, корхона, ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини Когон туман Уйрот қишлоғидаги 26-сон оилавий поликлиникада тиббий кўрик ташкил этишдан бошлади. Мутахассислар хулосасига кўра, кўрикда иштирок этган 298 нафар фуқародан 249 нафарига амбулатор, 35 нафарига стационар даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Муассасанинг мажлислар залида ташкил этилган депутат қабули ҳам ишчан руҳда ўтди. Аҳолидан тушган 30 га яқин мурожаатдан 19 таси жойида ҳал этилган бўлса, қолган 11 тасининг эса депутатлик сўрови орқали ечими топилиши тушунтирилди.

Тадбир доирасида туманнинг Ҳафизлар қишлоғида истиқомат қилувчи Санам Ҳотамовага мадад аравачаси топширилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва унинг қуйи ташкилотлари томонидан “Депутат маҳалла”да лойиҳасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш