Аёлни улуғламоқ – оилани, ватанни, ҳаётни улуғламоқ демакдир!

 

Маданият соҳасида ташкил қилинган "Эъзоз" ассоциацияси раҳбари, ЎзХДП фахрийси Гулурух Юсупова 65 ёшга тўлиши муносабати билан Самарқанд шаҳридаги Ҳамид Олимжон номли драма театрида юбилей кечаси ташкил этилди.

Тадбирда санъат ва маданият ходимлари, ХДП фахрийлари, Нуронийлар жамғармаси фаоллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ва бошқа бир қатор муассаса вакиллари иштирок этишди. ЎзХДП Самарқанд шаҳар кенгашининг жонкуяр фаоли, партия фахрийси Дилбар Имомова сўзга чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларга бўлган эътибор ва ҳурмат юқори даражага кўтарилганини, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратилаётганини таъкидлади.

Кеча иштирокчилари қутлуғ ёшини нишонлаётган Гулруҳ Юсупова тимсолида юртимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва эҳтиромнинг юксак нумунасига, эл-юрт, Ватан ва халқ равнақи йўлида қилинган фидокорона меҳнатлар албатта, қадрланишига гувоҳ бўлдилар.

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Самарқанд вилоят кенгаши.

 
← Рўйхатга қайтиш