Амир Темур кўтарган тошни кўрганмисиз?

 

Буюк аждодимиз Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан ЎзХДП Яккабоғ туман кенгаши томонидан “Соҳибқирон камол топган маво” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Яккабоғ туманининг соҳибқирон таваллуд топган Хўжаилғор қишлоғидаги зиёратгоҳда ўтказилган мусобақа шарти – Амир Темур бобомиз кўтарган тошни кўтариш бўйича беллашиш эди. Шунга кўра, тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг ёш полвонлари ўзаро куч синашдилар.

Бу каби тадбирлар ёшларни аждодлари билан ғурурланишга, уларнинг қалбида ватанга муҳаббат туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш