Аёл – оиланинг гавҳари

 

Ўзбекистон ХДП Оҳангарон туман ва шаҳар кенгашларининг ташаббуси билан тумандаги “Ойбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган кам таъминланган, эҳтиёжманд аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тадбирда ХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси Акмал Умаралиев, халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши депутатлари Д.Абилова ва С.Анорбоевалар иштирок этди.

Тадбир доирасида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, кўп тармоқли марказий поликлиника мудири Бекмурод Расулов раҳбарлигидаги 6 нафар тажрибали шифокор томонидан 115 нафар аёл бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шифокорларнинг тавсиясига асосан, кўрикдан ўтказилган бир аёлга ногиронлик гуруҳига ўтказиш бўйича тавсия берилди, уч нафарига эса Тошкент шаҳрида олиш мумкин бўлган тиббий муолажа тавсия этилди. Қувонарлиси, уларнинг бу борадаги муаммоси жойида ҳал бўлди. Яъни, ХДП Тошкент вилоят Кенгаши раиси А.Умаралиев ушбу аёлларни пойтахтда тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнига шахсан ўзи бош-қош бўлишини маълум қилди. Муолажа талаб этиладиган бошқа бир неча нафар аёлларга туман шифохонасида даволанишлари учун йўлланмалар берилди. Шунингдек, маҳалладиги ногиронлиги бўлган аёлларнинг ҳолидан хабар олинди.

Кўрикда иштирок этган шифокорлар ва ҳамширалар, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари Ўзбекистон ХДП томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш