"Халқлар дўстлиги" саройи майдонида янгича форматдаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди

 

Бу йилги сайлов халқимизнинг кайфияти ва ислоҳотларга ишончи ортган бутунлай янгича муҳитда ўтиши кутиляпти. Таъбир жоиз бўлса, янги Ўзбекистон янги сайловларга кириб боряпти.

Шунинг учун сайловчилар сиёсий партиялардан қатъий таклиф ва ташаббуслар кутяпти. Ўзбекистон Халқ демократик партияси бу жараёнда юксак масъулиятни зиммасига олиб, сайлов кампаниясига киришди.

Сайловга тайёргарлик жараёнининг энг муҳим жойи бу, албатта, Сайловолди дастурини ишлаб чиқишдир. Партиямиз ушбу ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишга ҳам янгича ёндашди.

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш