Эҳтиёжманд фуқароларнинг муаммолари ҳал этилди

 

Ҳаёт бир текис эмас, ҳамма бирдек имкониятга ҳам эга эмас. Орамизда туғма ёки бошқа сабабларга кўра ногиронлиги бўлганлар ҳам бор. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган бундай инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам бериш, ҳам қарз, ҳам фарздир.

ЎзХДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси Н.Раҳмонбердиева, 27-сайлов округи депутати А.Исаев ҳамда шаҳардаги “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари М. Аҳророва ушбу маҳаллада яшовчи ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролардан ҳол-аҳвол сўраш мақсадида уларнинг уйларига бордилар. Жумладан, I гуруҳ ногиронлиги бўлган Ойбек Ахмедов ва Азим Артиқовларнинг ҳолидан хабар олинди, уларнинг яшаш шароитлари, муаммолари ўрганилди. Суҳбатлар жараёнида О.Ахмедовнинг даволаниши учун дори-дармонга, А.Артиковнинг эса ногиронлар аравачасига эҳтиёжлари борлиги маълум бўлди. Бу борада уларга амалий ёрдам бериш мақсадида тегишли чоралар белгиланди.

Маҳалладаги хонадон эгалари билан бўлган суҳбатларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбилар белгилаб олинди.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш