Томорқага бўлган эҳтиёж ҳал этилади

 

Бугун Ўзбекистон ХДП ташкилотлари ва депутатларининг жойларда аҳоли билан учрашувлар ўтказиши, уларни ўйлантираётган муаммолар ва талабларини ўрганиши, аниқланган камчиликларни бартараф этишда натижага эришиш фаолиятларининг ажралмас қисмига айланган.

Буни Ўзбекистон ХДП Олтинсой тумани Кенгаши депутати Равшан Турдиев фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Партиямиз депутати яқинда тумандаги “Паҳлавон” МФЙда истиқомат қилувчи “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар хонадонларига бориб, суҳбатлар ўтказди, уларнинг муаммоларини ўрганди. Хонадон эгаларига партия ташкилоти ва депутат томонидан зарур озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Ўрганиш жараёнида фуқаролар Д.Юлдашова ва М.Рустамоваларнинг томорқа хўжалигига эҳтиёжи борлиги аниқланди. Депутат Р.Турдиев ушбу масаладан келиб чиқиб, ўзи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ҳудуддан қонуний тартибда, туман ҳокимлиги билан келишган ҳолда 4 сотихдан томорқа хўжалиги учун ер ажратилишида амалий ёрдам беришини маълум қилди.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш