Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар Кенгашининг устувор вазифалари белгилаб олинди

 

2020 йил 8 апрел куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди. Йиғилишда партия ходимлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, фаоллар, ёшлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Пленум ишида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳлари фаолияти, ХДП Тошкент шаҳар кенгаши Ижроия Қўмитасининг 2020 йилдаги фаолияти ҳамда 2020 йил бюджетининг ижроси ва 2021 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари бўйича ахборотлари эшитилди. Шунингдек, йиғилиш кун тартибидаги ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Пленумда Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Нигора Эшметова маъруза қилди.

Таъкидландики, 2020 йилда “Саховат ва кўмак” умуммиллий ҳаракати доирасида партия ташкилотлари ва депутатлар томонидан мамлакатимизда коронавирус пандемияси шароитида партия электорати бўлган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами вакилларига ёрдам кўрсатиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилди.

Маърузада халқ манфаатлари барча нарсадан устун деган ғоя асосида иш кўраётган Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз бориб, бунда барча даражадаги партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари томонидан аниқ манзилли ишлар олиб борилаётгани қайд этилди. Инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий масалаларни ҳам этишда партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдида турган устувор вазифалари маълумот берилди.

Пленумда Тошкент шаҳар Кенгаши Ижроия Қўмитасининг 2020 йилдаги фаолиятининг сарҳисоби бўйича таҳлилий ҳисоботи, ўтган даврда партиянинг молиявий масалаларига оид ахбороти кўриб чиқилди.

Пленум ишида ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Унга кўра Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар Кенгаши аъзолари таркиби қисман янгиланди. Шунингдек, Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари лавозимини сайлаш тўғрисида қарор тасдиқлаб олинди.

Пленумда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Пленум
← Рўйхатга қайтиш