Балиқчи туман ҳокими ўринбосарлари ҳисобот бериши керак

 

Андижон вилояти халқ депутатлари Балиқчи тумани Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи ташаббуси билан Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларнинг арзон уй-жой билан таъминланиш ҳолати тўғрисидаги масала ўрганилди. Унинг натижалари партия гуруҳи йиғилишида атрофлича муҳокама этилди.

ЎзХДП гуруҳи аъзоси Н.Ҳакимованинг айтишига қараганда, туманда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар тоифасига қараб 6 тадан 10 тагача 2-3 хоналик квартиралар ва 2 сотихли 2-3 хонаси бор ҳовлилар берилиши маълум қилинган.

Лекин депутатлар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар имтиёз бериладиган тоифага кирса ҳам уларга арзон уй-жойлар берилмаётганлигини айтишди. Шу масалада сайловчилар тез-тез мурожаат этишаётгани таъкидланди.

Ушбу масаланинг туманда бажарилиши бўйича хар бир депутат ўзи сайланган округ ҳудудида уйма-уй юриб хақиқий аҳволни ўрганиб чиқиши тўғрисида гапириб ўтилди. Масала муҳимлиги инобатга олиниб, уни халқ депутатлари туман Кенгаши Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалик, алоқа ва аҳолига ҳизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши кун тартибига киритиш, унда Хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман ҳокимининг ўринбосари Г.Дехқонованинг ахборотини эшитиш кераклиги ҳақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, партия гуруҳи йиғилиши қарорида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари С.Митиллаевнинг эшитувини ташкил этиш ташаббуси акс этди.

Халқ демократик партияси учун муҳим аҳамиятга эга бўлган мазкур масала доимий комиссия йиғилишида қандай муҳокама этилгани, қандай таклифлар билдирилгани ҳамда қабул қилинган қарор ҳақида хабар берамиз.

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш