Маҳаллада депутат ташаббуси билан тиббий кўрик ташкил этилди

 

Ўзбекистон ХДПнинг “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтди. Шаҳардаги 25-округ депутати А.Махсумов ташаббуси билан тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида аёллар учун тиббий кўрик ташкил этилди.

Депутат сайланган ҳудуд – “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ташкил этилган тиббий кўрикда кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлардан 92 нафари иштирок этди. Улар эндокринолог, умумий касалликлар шифокори, пульмонолог, педиатр, гинеколог, кардиолог, невропатолог, дерматолог каби мутахассислардан иборат 8 нафар малакали шифокор томонидан кўрикдан ўтказилиб, аниқланган хасталиклари бўйича тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш