ХДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Меҳр улашинг” тадбири ўтказилди

 

Улуғ бобомиз, соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда. Ушбу сана муносабати билан жойларда турли тадбирлар, маънавий-маърифий учрашувлар ташкил этиляпти. Шундай тадбирлардан бири Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистан тарихи давлат музейида ўтказилди.

“Меҳр улашинг” лойиҳаси доирасида ушбу тадбир айнан 9 апрел – Амир Темур таввалуд топган кунда ташкил этилиб, унда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, имконияти чекланган болаларнинг таклиф этилгани бежиз эмас. Бунда ўзига хос рамзий маъно мужассам. Негаки Амир Темур салтанатида ҳам фақир ва бечораларнинг, етим-есирларнинг ва бошқа эҳтиёжмандларнинг боши силанган, уларга мурувват кўрсатилган. Бу қадрият минг йиллардан буён сақланиб, бизнинг давримизда ҳам давом этмоқда.

Тадбирда пойтахтимизда яшовчи юқоридаги тоифаларга мансуб бўлган 100 дан ортиқ ёшлар, Шайҳонтоҳур туманидаги махсус мактабнинг ўқувчилари иштирок этди. Улар юртимиз тарихидан ҳикоя қилувчи музей бўйлаб саёҳат килдилар, янги кўргазмалар зали билан танишдилар. Ёшлар мамлакатимиз тарихи, улуғ аждодларимиз, хусусан, соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига доир қизиқарли маълумотлардан баҳраман бўлдилар.

Кеча доирасида ташкил этилган кулолчилик, ранг-тасвир асарлари кўргазмаси ҳам ёшларда катта қизиқиш уйғотди.


Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш