Жарқўрғонлик депутатимиз уч ташкилотга депутатлик сўрови жўнатди

 

Халқ демократик партияси фаоллари ва депутатлари сайёр қабуллар ташкил этмоқда. Навбатдаги сайёр қабул Жарқўрғон туманидаги “Порлоқ юлдуз” маҳалласида ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ХДПдан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар иштирок этиб, аҳоли мурожаатларини ўрганишди.

Жумладан, “Порлоқ юлдуз” маҳалласи “Ёшлик” кўчасида истиқомат қилаётган 30 та хонадон аъзолари номидан фуқаро Баҳодир Донаев электр энергияси таъминоти масаласида қийналаётганлиги, кўчага янги трансформатор ўрнатиш кераклиги ҳамда суюлтирилган газ баллонларини олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мурожаат юзасидан Жарқўрғон туман Кенгаши депутати Чори Юсупов томонидан Жарқўрғон туман газ филиали директори И. Мустафоқулов, Жарқўрғон туман электр тармоқлари корхонаси директори Б.Останақулов, Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш директори Б.Чаққоновларга депутатлик сўровлари юборилди.

Сўровлар натижасида мазкур “Порлоқ юлдуз” МФЙ “Ёшлик” кўчасига 2020-йилги туман дастурига киритиш режалаштирилди ва ушбу масала депутат назоратига олинди.

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш