Янги корхона “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турган 30 нафар хотин-қизни иш билан таъминлади

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши ташаббуси билан Вобкент туманида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида тадбирлар ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Унда “Вобкент”, “Қурувчи” ва “Бешработ” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи аёллар қамраб олинди.

Тадбирларда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси У.Иноятов бошчилигида, Қонунчилик палатаси депутати Ш.Раҳмонов, вилоят кенгаши раиси З.Тўйева ҳамда мутасадди ва ҳамкор ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир аввалида янги ташкил этилган “ФАРОВОН-ВОБКЕНТ ЧЕВАРЛАРИ” МЧЖда тикувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишилди. Корхона раҳбари Ф.Раззоқова корхонага ишга қабул қилинган 30 нафар хотин-қизнинг барчаси “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатида турганини, уларга барча шароитлар яратиб берилганини маълум қилди. Марказий Кенгаш раиси У.Иноятов ишчиларга партиянинг дастурлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди. Учрашувдан ўзларига катта таъссуротлар олган ишчиларнинг барчаси партия сафига кириш истагини билдирдилар. Шундан сўнг корхонанинг 10 нафар ходимига партиянинг аъзолик гувоҳномаси тантанали равишда топширилди.

Лойиҳа доирасида “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган манзилли ишлар билан танишилди. Жумладан, “Чармгарон” маҳалла фуқаролар йиғинида 10 нафар ҳотин-қизларни касб-ҳунарга қизиқтириш ва ўқитиш, ҳаётга ишончини ошириш, тадбиркорликка жалб этиш ва имтиёзли кредит олишга кўмаклашиш мақсадида амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар хусусида ижобий фикрлар билдирилди.

Тадбир давомида “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизлардан яна 5 нафарини ушбу корхонага ишга жойлаштириш бўйича жамияти раҳбари Ф.Раззоқова томонидан таклиф берилди.

 

Қ. Шарипова,

ХДП Бухоро вилоят Кенгаши

Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектори мудири.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш