Бухоро шаҳар кенгаши раисига миннатдорчилик хати келди

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро шаҳар кенгаши раиси Робия Казимова томонидан жорий йилнинг август ойида сайёр қабул ташкил этилган эди. Унда Бухоро шаҳрида яшовчи Зулхумор Саидова фарзанди Озодбек Ҳамроевнинг нафас олиш қийинлиги, бурнида жарроҳлик операцияси ўтказилиши лозимлиги, аммо молиявий имконияти етмаётганини айтиб мурожаат қилганди.

Ушбу мурожаат бўйича Бухоро шаҳридаги болалар шифохонаси мудири билан суҳбатлашилган, Озодбек Ҳамроевни операция қилиш чоралари кўрилган эди.

Жорий йилнинг 2-октябрь куни Зулхумор Саидова ўғлининг жарроҳлик амалиёти бепул ўтказилгани, аҳволи яхшилиги ҳақида Бухоро шаҳар кенгаши раиси Робия Казимова номига миннатдорчилик хати жўнатибди.

Ана шундай яхши хабарлар бошқа фаолларимизни ҳам руҳлантиради, муҳтожларга ёрдам қўлини узатишга ундайди, деган ниятдамиз.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш