“Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида Косонда ибратли ишлар йўлга қўйилди

 

Косон педагогика касб-ҳунар коллежида туман бандлик бўлими томонидан ташкил этилган тикувчилик ўқув курсида 165 нафар қишлоқ аёли касб-ҳунарга ўқитилмоқда. Бу ерда тикиш-бичиш сирларини пухта ўрганиш учун  барча шарт-шароитлар яратилган.

Ўзбекистон ХДП Косон туман Кенгаши ҳамда туман бандлик маркази ҳамкорлигида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида “Машъал” ҳамда “Муғжагул” маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилган тадбир доирасида депутатлар мазкур касб-ҳунарга ўргатиш курси фаолияти билан танишиб бунга амин бўлдилар.

ХДП Косон туман кенгаши раиси С.Раҳимов, туман бандлик маркази раҳбари В.Исмоилов, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Н.Бегимова, Д.Боборажабов, С.Аллаёровлардан иборат ишчи гуруҳ шундан сўнг “DIL ARF” масъулияти чекланган жамиятига йўл олдилар. “Муғжагул” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида  жойлашган ушбу корхона тикувчиликка ихтисослашган бўлиб, жамиятда асосан маҳалла хотин-қизлари иш билан таъминланган. Корхонада хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар депутатлар томонидан алоҳида эътироф этилди. Ҳозирда “DIL ARF” МЧЖда 60 нафар хотин-қиз тикувчилик ва зардўзлик билан шуғулланмоқда. Бандлик бўлими билан ҳамкорликда жамият маҳаллада “Аёллар дафтари”га кирган хотин-қизларни шартнома асосида ўқитиб бермоқда.

Лойиҳа доирасида “Аёллар дафтари”га киритилган 5 нафар хотин-қиз ушбу корхонага ишга қабул қилинди. Шунингдек, жамиятнинг 10 нафар тикувчиси ХДП сафига қабул қилинди.

Ишчи гуруҳга маълум қилинишича, жорий йилнинг июнь ойида туманда ишга туширилиши мўлжалланган  “Бунёдкор” МЧЖда 560 та янги иш ўрни ташкил этилади. Мазкур тўқимачилик корхонасига асосан юқоридаги ўқув курсларини битирган, “Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизлар ишга қабул қилиниб, доимий даромад манбаига эга бўладилар.

 

Шаҳло Худойқулова,

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши сектор мудири.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш