Муаммолар маҳалла кўмагида ҳал этилади

 

ЎзХДПдан Қорақалпоғистон Республикаси Жукорги Кенесига сайланган депутатлар Саятхон Гичгелдиева ва Завра Абдуллаевалар “Ўзбекистон” ОФЙда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, "Аёллар дафтари"да рўйхатда турган ногиронлиги бўлган Нилуфар ва Икром Худайбергеновлар оиласига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар.

Тақдир экан, эр-хотин ёруғ дунёни қалб кўзи билан кўради. Депутатлар билан суҳбатда улар олаётган пенсиялари озиқ-овқатга, дори-дармонга аранг етаётганини маълум қилиб, ҳунар ўрганишга ҳаракат қилаётганликларини билдирдилар. Икром Худайбергенов ногиронлиги бўлгани боис ўрта мактабнинг 9-синфни тугатганлик ҳақидаги шаҳодатномани ололмаганини айтиб, ушбу масалада ёрдам сўради. Депутатлар туман таълим мутасаддилари билан телефон орқали боғланиб, фуқаронинг илтимосини қонун доирасида ҳал этиб беришни сўрашди ва бу иш И.Худайбергенов таълим олган 33-мактаб директори Ғ.Ходжамовга юклатилди.

Уларнинг таъмирталаб бўлиб қолган уй-жойлари масаласи ҳам учрашув давомида ҳал этилди. Бу ишни маҳалланинг саховатпеша инсонлари зиммаларига олдилар. Хонадон соҳибларига озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар совға қилинди.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш