Фарғона вилояти бўйлаб “Ёшларга кўмак” лойиҳаси тадбирлари бўлиб ўтди

 

Жорий йилнинг 16 апрел куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят кенгашида Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ва Ёшлар форумидаги маърузасида белгиланган устуворликлардан келиб чиқиб, партия ёшлари олдида турган долзарб вазифаларга бағишланган “Ёшларга кўмак” лойиҳаси ўз ишини Марғилон шаҳридаги Меҳрибонлик уйидан бошлади.

Ушбу тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси, партия вилоят кенгаши раҳбар ва масъул ходимлари, фаолияти ижтимоий соҳа билан боғлиқ бўлган бошқа ташкилотлар, маҳаллий ҳокимият ва давлат бошқаруви органлари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Мазкур жараёнда ёшларни қўллаб-қувватлаш, бу борадаги давлат сиёсатини янада ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар, уларнинг аҳамияти ҳақида фикр юритди. Қолаверса ёшлар билан очиқ сухбат ўтказиб, уларнинг муаммо ва камчиликларини тингланди.

Давлатимиз рахбари раислигида шу йил 13 апрель куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган устуворликларни бажаришда “Ёшларга кўмак” лойиҳаси ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, ўз билим ва салохиятидан келиб чиқиб, бандлигини таъминлаб, келажакда ўз мустахкам ўрнига эга бўлишини таъминлашга кўмак бериши таъкидланди.

Тадбир давомида “Хуррамобод” ,”Қайроғоч” МФЙ ҳудудларидаги ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга мухтож оилалардаги хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг холидан хабар олинди, ҳамда “Қайроғоч” МФЙдаги “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларга ажратиб берилаётган ерлардан фойдаланиш ҳолати ўрганиб чиқилади ва ишлаётган ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Лойиҳа доирасидаги ишлар вилоятимизнинг Риштон туманидаги Қўқон давлат педагогика институти филлиалида давом эттирилиб институт талабали билан “Депутат ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди. Учрашув давомида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 13 апрель куни Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти бўйича ёшларга тушунтиришлар берилди. Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб Ёшларни қизиқтирган саволларга депутатлар ўз жавобларини бериб ўтишди. Шунингдек учрашувда Хунармандлар шаҳарчасидаги моҳир хунармандлар томонидан уста-шогирдлик анъаналари асосида ўнлаб ёшлар касб-кор ўрганиш истагини билдиришди. Ёшларни ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратилиб, уларни талабюқори бўлган касблар ва тадбиркорликка ўқитиш, шу асосда бизнесини йўлга қўйишда молиявий қўллаб-қувватлаш тартибини жорий этиш масаласи кўтарилди.

Умуман, муаммонинг ечими аслида давлат ва халқ ўртасида алоқа воситаси бўлиб, икки институтнинг ўзаро розилиги, бирдамлигидан ҳал бўлади.Учрашув сўнгида фаол иштирок этган талаба-ёшлар партия томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Тадбирда “Мискин” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс Кенжахон Элибоеванинг ҳолидан хабар олинди. Мурожаат асосида унга ногиронлик аравачаси берилди.

Ишчи гуруҳ ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича худуддаги “Баркамол авлод” тўгарак мактаблари фаолиятини ҳам ўргандилар, ҳамда уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.

 

Ахборот хизмати

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш