Тадбиркор фаолияти депутат ёрдами билан тикланди

 

Юсуф Исмоилов Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманидан. “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида оиласи билан истиқомат қилади. У оиланинг ягона боқувчиси сифатида бир неча йил илгари қолипли ғишт ишлаб чиқаришни мақсад қилиб, банкдан олган имтиёзли кредити ҳисобидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаган.

Бошида иш яхши кечган. Тадбиркор қурилишбоп маҳсулотини пешма-пеш буюртмачиларга етказиб бериб турган. Аммо юртимизда ўтган йили март ойидан бошланган пандемия туфайли кўплар қаторида у ҳам фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган.

Банкдан олинган имтиёзли кредит маблағларининг ойлик фоизларини тўлашда қийналиб қолганлиги сабабли Юсуф Исмоилов жорий йилнинг март ойида туман ҳокими Акмал Остоновнинг қабулига кириб, қонун доирасида банк тўловини ортга суриб беришда амалий ёрдам сўради.

Ўрганишдан сўнг фуқаронинг мурожаати қондирилди. Унга кредит қарздорлигини сўндириш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағи ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам пули берилди. Цехни ишга туширишда эса унга саховатпеша тадбиркор, “Қоровулбозор Нуробод” МЧЖ раҳбари, ЎзХДПдан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати этиб сайланган Фаррух Бекмирзаев яқиндан ёрдам берди. Депутат тадбиркорни керакли хом-ашё билан таъминлаши натижасида цех фаолияти қайта тикланди.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш