Хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мавзусида давра суҳбати ўтказилди

 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида хотин-қизларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини янада юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Йиғилишда юртимиздаги мавжуд сиёсий партиялар ва вазирлик мутасадди вакиллари иштирок этишди ҳамда ўзларининг мавзуга оид муҳим фикрларини билдириб ўтишди. Хусусан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида сўнгги йилларда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қатор амалий ишлар олиб борилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Анжуман иштирокчилари ўз чиқишларида хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича ҳамкорликда амалга ошириладиган ишларга алоҳида эътибор қаратдилар. Айтиш лозимки, хотин-қизларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда сиёсий партиялар қошида ташкил этилган “Аёллар қаноти” томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ишлар эътиборга моликдир. Шу мақсадда учрашув давомида вазирлик ҳамда сиёсий партиялар қошидаги “Аёллар қаноти” ўртасида мавжуд ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кейинги иш режалари ўзаро келишиб олинди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова ҳамда Ўзбекистон ХДП "Аёллар қаноти" раҳбари Гулшан Асатова иштирок этди.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти
← Рўйхатга қайтиш