Халқ депутатлари Асака тумани Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи ташаббуси билан “Аҳолига коммунал хизматларнинг холати ва туманда куз –қиш мавсумига тайёргарли тўғрисидаги”ги масала Халқ депутатлари Асака тумани Кенгашидаги “Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалик, алоқа ва аҳолига ҳизматлар кўрсатиш масалалари бўйича” доимий комиссияси йиғилишида кўриб чиқилди.
Йиғилишда ЎзХДП гуруҳи аъзолари З.Бўтаева, Э.Абдуллаев, И.Холмирзаевлар сўзга чиқиб, туманда ичимлик суви, газ ва электр таъминотидаги муаммолар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ташкилий чора-тадбирлари юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар ва мавжуд муаммоларни айтиб ўтишди.
Депутатлар ўзи сайланган округ ҳудудида уйма–уй юриб масалани атрофлича ўрганишганини таъкидлашди. Маълум бўлишича, аҳоли, айниқса, кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган фуқаролардан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати яъши эмаслиги бўйича кўплаб шикоятлар бўлган. Айниқса, охирги қаватлардаги хонадонларда истиқомат қилаётган аҳоли томдан чакки ўтиши, пастки қаватдагилар эса зах ва ертўладан анқийдиган бадбўй ҳиддан нолишган.
Бундан ташқари, иссиқ ва совуқ сув тармоқларидаги носозликлар, иситиш тизимидаги муаммолар борлиги аҳоли учун бир қатор ноқулайликлар туғдирмоқда. Депутатлар шуларни инобатга олиб, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда уй-жой фонди объектларидаги қозонхоналар ва муҳандислик иншоотларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш кераклиги ҳақида айтиб ўтишди.
Йиғилишда Асака туман ҳокимининг ўринбосари И.Соипов ахбороти тингланди. Аниқланга камчиликларни ўз вақтида ижросини таъминлашда депутатлик назоратини кучайтириш ҳамда масала муҳимлигини инобатга олиб, халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси муҳокамасига киритиш киритиш бўйича қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши
Ахборот хизмати.