Партия Дастури ва Сайловолди дастури муҳокамасига бўйича онлайн конференция

 

Бугун  Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашида “Партия Дастури: амалий натижалар ва устувор вазифалар” мавзусида онлайн видеоконференция бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, партиянинг минтақавий кенгашлари раҳбар ва масъул ходимлари ҳамда экспертлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Видеоконференцияда дастлаб 2019 йилги партия Сайловолди дастурининг ўтган даврдаги ижроси кўриб чиқилган бўлса, муҳокамаларнинг иккинчи қисмида яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови олдидан партия Дастурини янгилаш, партия томонидан кўрсатиладиган номзоднинг Сайловолди дастурида асосан қандай масалаларга кўпроқ эътибор қаратиш кераклиги бўйича фикрлар тингланди.

Муҳокамалар қизғин давом этди, турли таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Улар ҳақида батафсил маълумотлар бериш мақсадида махсус видеоролик тайёрланмоқда.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш