“Ўзбекистон Қаҳрамони”, сенатор, Халқ демократик партиясининг фахрий аъзоси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Ҳасан Нормуродов 82 ёшида вафот этди.
Меҳнатсеварлиги, маърифати билан халқ ўртасида обрў орттирган партиядошимиз Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатаётган эди. Ҳ.Нормуродов “Меҳнат шуҳрати” (2008 й.), “Эл-юрт ҳурмати” (2012 й.) ва “Дўстлик” (2017 й.) орденлари билан мукофотланган. 2019 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини берилган. Партиямизнинг фидойи ва жонкуяр депутати сифатида ҳам аҳоли ўртасида катта ҳурмат қозониб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши муҳокамасига аҳоли манфаатлари билан боғлиқ масалаларни кўтариб чиқишда фаоллик кўрсатиб келган.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ҳасан Нормуродовнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Жонкуяр партиядошимиз, самимий ва камтарин инсон Ҳасан Нормуродовнинг ёрқин хотираси қалбимизда доимо сақланиб қолади.