Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари “Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини муҳокама этиб, қабул қилган эдик.
Ички бозорда ўсимлик ёғи нархи кескин ошишининг олдини олиш мақсадида мазкур Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартиш киритилиб, унга кўра 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар:
– мамлакатимиз ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш ҳамда;
– ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича маблағлар айланмаси ҚҚСдан озод қилинмоқда.
Қолаверса, 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда:
– кунгабоқар ва пахта уруғлари, кунгабоқар ёғи ва пахта ёғи маҳсулотларига нисбатан экспорт божи жорий этилмоқда.
Тезкорлик билан депутатлар томонидан ишлаб чиқилган мазкур қонун ўсимлик ёғи маҳсулотлари нархини асоссиз ошишига йўл қўймасликка қаратилган.
Маълум бўлишича, бугун Сенаторларимиз ҳам ушбу қонун лойиҳасини маъқуллашибди.
Фирдавс ШАРИПОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари.