15 йил. Фуқаролик қонунчилиги такомиллаштирилмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекистор Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасчининг Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишди.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олишнинг тартиблари янада соддалаштирилмоқда.

Лойиҳага кўра, мамлакатимиз ҳудудида ўн беш йил давомида муқим истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиши бўйича ҳуқуқий асослар яратилмоқда.

Яъни, Эндиликда ўн беш йил муқим яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш учун илтимоснома билан мурожаат қилиш зарурияти қолмайди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган фуқаролиги бўлмаган шахсларни фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси асосида беш йил яшамасдан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш учун илтимоснома билан мурожаат қилиш учун ҳуқуқий асос ҳам яратилмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, фуқаролик давлат қурулишининг оғир масалалар туркумига киради. Фуқаролик конституциявий мақом элементи ҳисобланиб, унинг бор ёки йўқлиги шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳажмини аниқлайди.

Давлатда доимий яшаб келаётган маълум айрим шахсларда фуқароликнинг йўқлиги ижтимоий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун фуқароликни қисқартириш ва фуқаросизлик ҳолати келиб чиқишига йўл қўймаслик мажбурияти ҳалқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган тамойили ҳисобланади.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқаролик қонунчилигини такомиллаштиришга, фуқароликка доир шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатини кучайтиришга хизмат қилади, деб ўйлаймиз.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

 

Ойбарчин Абдуллаева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш