Депутат эҳтиёжмандларга эътибор қаратмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида депутатларимиз, партиямиз фаоллари томонидан хотин-қизларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи, иштиёқи бўлган ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш йўлида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, партиянинг Фарғона вилоят Кенгаши депутати Гулчеҳрахон Жўраеванинг ташаббуси билан “Тошкентлик гузар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган “Дилафруз” тўқувчилик корхонасига “Аёллар дафтари”га киритилган 3 нафар хотин-қиз доимий ишга жойлаштирилди. Шунингдек, “Зиғир” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Дилоромхон Асқарова эса депутатнинг кўмаги билан ажратилган имтиёзли кредит ҳисобига томорқасида иссиқхона барпо этди.

Ногиронлиги бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш ҳам депутатимиз назаридан четда қолмаяпти. Хусусан, “Бешкапа” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Тўхтахон Ҳайитованинг ҳолидан хабар олиниб, унга ҳомийлар томонидан туҳфа этилган ногиронлик аравачаси топширилди.

 

Мунира Исомова,

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши сектор мудири.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш