Партиямизнинг яқин ҳамкори – Crafers жамоасини фаолиятининг бир йиллиги билан табриклаймиз!

 

2018 йил 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикасида Crafers биринчи йирик қандолат фабрикасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Қандолатчилик маҳсулотлари аввал Тошкентда, кейин эса мамлакатнинг барча минтақаларида сотила бошланди. Ўша вақтдан бери фабрика 155 турдаги қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда, улар республикамиз ва МДҲ мамлакатлари бозорида катта муваффақият билан сотилмоқда.

2018 йил 14-ноябрдан бошлаб Crafers бренди Sweet House маркали дўконларини очишни бошлади ва бугунги кунда бутун мамлакат бўйлаб 63 та савдо дўконлари очилган, 4 таси Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби қўшни мамлакатларда фаолият кўрсатмоқда.

2018 йил 14-декабрь куни қардош мамлакат Қирғизистонга биринчи экспорт амалга оширилди.

Бугунги кунда экспорт Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Aфғонистон, Литва, Эстония, Туркманистон ва Россия Федерациясига амалга оширилади. Йил давомида 414 тонна маҳсулот экспорт қилинди. 10 дан ортиқ халқаро кўргазма ва форумларда қатнашиш қайд этилди.

Қандолат фабрикаси ISO 9001: 2015 «Сифат менежменти тизимига қўйиладиган талаблар» ва ISO 22000: 2005 «Озиқ-овқат хавфсизлигини бошқариш тизими» халқаро стандартларига мувофиқ сертификатлаш аудитидан муваффақиятли ўтди ва 2019 йил май ойида олтин сертификат олди.

Компания бир йиллик фаолиятини махсус ва кўтаринки руҳда нишонлашга қарор қилди: жамоа Букин номидаги 15-сонли Меҳрибонлик уйи, Чирчиқ шаҳридаги 14-Меҳрибонлик уйи, Пскент шаҳридаги 79-сонли Меҳрибонлик уйи ҳамда Сирдарё вилоятидаги “Болалар шаҳарчаси”да қувноқ дам олиш кунларини уюштирди.

Crafers жамоаси ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли вакилларини қўллаб-қувватлаш йўналишида Халқ демократик партияси билан яқин ҳамкорлик ўрнатган.

Ушбу самимий ҳамкорлик учун Crafersга миннатдорлик билдириб, фабрика жамоасига келгуси фаолиятида улкан ютуқ ва муваффақиятлар тилаймиз.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

 

← Рўйхатга қайтиш