ХДП депутатлари минимал истеъмол ҳаражатларини эълон қилиш орқага сурилиб, пайсалга солинаётганига изоҳ сўради (видео)
Давлат дастурининг 145-бандида аҳолининг минимал истеъмол ҳаражатларини эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш вазифаси 2021 йил 1 март этиб кўрсатилган. Ҳисоботда эса ҳар хил важлар билан бу вазифа бажарилмагани кўрсатиб ўтилган. Нега халқимиз кутаётган бу масала орқага сурилиб, пайсалга солинмоқда?..
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракциясининг йиғилишида шу каби саволларга жавоб сўралди.