ХДП фаоллари маънавият тарғиботида

 

Инсоннинг маънавий юксалишида театрнинг алоҳида ўрни бор. Маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий “Театр бу ибратхонадир”, деб бежиз айтмаган. Театр ҳар доим ҳаётий сабоқлар берувчи жонли восита бўлиб келган.

Ҳар соҳада бўлгани каби санъатнинг бу турининг ҳам жонкуярлари, фидойилари бор. Шундай санъаткорлардан бири Муқимий номидаги мусиқали драма театрида узоқ йиллардан бери самарали меҳнат қилиб келаётган партиямиз фаоли Хайрулла Иноғамовдир. Устоз санъаткор куни кеча ижодининг навбатдаги маҳсулини тақдим этди.


Тадбирда Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар ва Чилонзор туман Кенгаши масъуллари иштирок этиб, устоз санъаткорга партиянинг эсдалик совғаларини топширдилар. Зеро, маънавиятни улуғлаган инсонлар ҳурматга, эъзозлашга муносибдир.

 

Доно Маҳмудова,

Ўзбекистон ХДП Чилонзор туман кенгаши раиси.

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш