Бошланғич партия ташкилоти — партия таянчи

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш учун электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилиб, ҳаётий таклифларни илгари сурган ҳолда, уларни амалга ошириш йўлида амалий ишларни олиб бормоқда. Бу жараёнда бошланғич партия ташкилотларининг ўрни беқиёсдир. Чунки, партиянинг айнан ушбу бўғини электорат билан бевосита алоқа ўрнатади, аҳолини ўйлантираётган масалаларни яхши билади.

Бугунги кунда партиямизнинг 510 000 аъзоси бўлиб, улар 9 941 та бошланғич партия ташкилотига бирлашган. Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг биргина март ойида 2 467 аъзо қабул қилиниб, 22 та бошланғич партия ташкилоти тузилган. Шунинг билан бирга, 46 та туман Кенгаши умуман аъзо қабул қилмаган ва бошланғич партия ташкилоти тузмаган.

Шу ўринда бир савол туғилади, бугунги кунда жойлардаги туман кенгашларимиз, бошланғич партия ташкилотлар билан узвий алоқа ўрнатган ҳолда ишни тўғри ташкиллаштирмоқдами?

Афсуски, жойларга чиққанимизда айрим туман Кенгаши раисларининг бошланғич партия ташкилотлари билан ишларни тўғри ташкиллаштирилмагани, партиянинг эски намунадаги низоми сақланаётганлиги каби ҳолатларга гувоҳ бўлдик.

Хўш, аслида туман Кенгаши бошланғич партия ташкилоти билан ишни қандай ташкил қилиши лозим? Бу саволга қуйидагича жавоб берамиз. Аввало партия ҳужжатларини, жумладан ижроқум, пленум қарорлари ва меъёрий ҳужжатларни ўз вақтида доимий бошланғич партия ташкилотига етказиб бориш, улар билан ишлашни ҳар кунлик режимга ўтказиш, ҳудудлардан сайланган депутатларимизни бошланғич партия ташкилотига бириктириш, иш режаларини ишлаб чиқиш, бошланғич партия ташкилоти раҳбарини малакасини ошириб бориши, раҳбар ва аъзоларини рағбатлантириб бориш чораларини кўриш лозим.

Бугунги кун талабидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ҳар бир туман кенгашимиз бошланғич партия ташкилоти билан ишни тўғри ташкиллаштириши, аъзоларимиз сафини кенгайтириб бориши лозим. Чунки, электорат билан узвий алоқа боғлашда бошланғич партия ташкилоти ишончли бўғиндир.

 

Фахриддин Элмуродов,

ХДП Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи.

 
← Рўйхатга қайтиш