Халқ демократик партияси оддий одамлар орасида

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ҳамда Тошкент вилоят кенгаши жамоаси Crafers қандолат фабрикаси ҳамкорлигида Ўрта Чирчиқ туманидаги «Аббосхон, Шукурилло» фермер хўжалиги даласида ҳашарда бўлди.

Эрта тонгдан ҳашар ташкил этилиб, пахта терувчиларга кўмаклашилди.

Тушлик вақтида бир пиёла чой устида аҳоли вакиллари билан самимий суҳбат қурилди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов йиғилганларга кўппартиявийлик тизимининг моҳияти, партия илгари сураётган янги ғоялар халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришда қандай аҳамият касб этиши ҳақида фикр билдирди.

Тошкент вилоят кенгаши раиси Сайёра Файзиева партиямизнинг янги Сайловолди дастурига киритилаётган мақсад ва вазифалар ҳақида қисқача маълумот берди.

 Халқ демократик партияси сафида бўлиш истагини билдирган Ўрта Чирчиқ туман ҳокими ўринбосари Дониёр Турғунов, туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Дилмурод Султонов, «Аббосхон, Шукурилло» фермер хўжалиги раҳбари Севара Ҳошимова ва яна 20 нафарга яқин юртдошимизга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Ўрта Чирчиқ туман кенгаши раиси Феруза Бабашева туманда партиямизга хайрихоҳлар сафи кўпайиб бораётгани, уларнинг ишончини қозониш учун тарғиботнинг янгича ва самарали усулларини кенг қўллаш лозимлигини таъкидлади.

Уйғур МФЙ раиси ўринбосари Собиржон Турғунов қишлоқ жойларда яшаётган одамларнинг кўнглини топиш, уларни ўйлантираётган масалалар ҳал этилишига кўмаклашиш катта савоб бўлиши ҳақида ибратли фикрлар билдирди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш