Талаба-ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят Кенгаши ёшлар ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сектори томонидан Андижон педагогика коллежида "Ёшларни жамиятдаги ижтимоий фаоллиги" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда сектор мудири Ё.Мўминова, партия фаоллари, "Ёшлар парламенти" аъзоси, Президент стипендияси соҳиби К. Одилжонова, халқаро грант соҳиби, “Тафаккур синовлари” республика босқичи ғолиби Д. Азизова ҳамда Андижон давлат университети талабалари иштирок этди.

Талабалар иштирокидаги давра суҳбати қизғин баҳсларга, савол-жавобларга бой бўлди. Суҳбат жараёни ХДПнинг мақсад ва вазифалари, ёшларнинг жамоатчилик, ватанпарварлик туйғулари ҳамда сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги вазифалар муҳокама этилди.

Давра суҳбатида фаол иштирок этган талабаларга Ўзбекистон ХДП ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш