Аёллар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан “Аëли қадрланган юрт қудратли бўлур!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Термиз шаҳридаги 5-сонли оилавий поликлиникада ўтказилган тадбир доирасида хотин-қизлар учун тиббий кўрик ҳам ташкил этилди. Унда юртимизда хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини таъминлаш, қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, ишсиз хотин-қизлар, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Тадбир якунида шаҳардаги “Паттакесар” маҳалласида яшовчи “Аёллар дафтарига” киритилган бир гуруҳ хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш