Кучли ижтимоий ҳимоя – асосий мақсадимиз

 

Ўзбекистон ХДП Оҳангарон туман кенгаши томонидан “Ижтимоий ҳимоя ва фаровонлик учун курашамиз” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Ушбу тарғибот тадбири ҳар қандай расмиятчиликдан ҳоли тарзда  истироҳат боғида ота-оналар фарзандлари билан, ёшлар дўсту ҳамроҳлари билан иштирок этди. Тарғибот жараёнларида партия ғоялари мазмун-моҳияти, одамларнинг фарвон ҳаёт кечиришга хизмат қилиши тушунтирилди.

Янгича форматдаги тарғибот тадбирини Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Меҳрожиддин Дарханов кириш сўзиб билан очиб, сайловларнинг юртимиздаги демократик жараёнларни жадаллаштиришдаги аҳамияти, партиянинг янги Сайловолди дастурида белгиланаётган асосий ғоя ва вазифалар ҳақида қисқача маълумот берди.

 Партия, биринчи навбатда, давлат ва жамиятнинг манзилли ижтимоий ҳимоясига муҳтож аҳоли вакилларининг манфаатларини ифода этиши, ижтимоий тенглик ва адолат, ижтимоий бирдамлик, ижтимоий демократия ғоялари учун курашишини таъкидлади.

Санъаткор ва хонандаларнинг қувноқ чиқишлари ҳаммага кўтаринки кайфият улашди.

Тадбирнинг бадиий қисмида болажонлар учун байрамона дастур намойиш қилинди. Хонандалари чиқишлари ёшларга кўтаринки ва байрамона кайфият улашди.

Болалар иштирокида ўтказилган турли ноанъанавий ўйинлар ғолибларига совғалар берилди.

Якуний қисмда тадбир иштирокчиларига сайловлар, сиёсий партиялар ва мамлакатимиз парламенти фаолияти ҳақида саволлар берилди. Саволларга биринчи ва тўғри жавоб берган қатнашчилар ҳам совғаларга эга бўлди.

Турли аттракционлар, ўйинчоғу арғимчоқлар шу куни кичкинтойлар хизматида бўлди.

ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш