Ижтимоий тармоқларда “Мактаб ерлари ҳам сотилмоқдами?!” сарлавҳали материалга муносабат

 

2021 йил 27 апрель куни “Мухбир Далиев” каналида “Мактаб ерлари ҳам сотилмоқдаМИ?!” сарлавҳали материал жойланган.

Ушбу масалага халқ депутатлари Асака туман Кенгашидаги ЎзХДП депутати 29 апрель куни Асака туманидаги 14-умумтаълим мактабида бўлиб, мактаб директори Исмоилов Анваржон ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари билан суҳбат ўтказиб, ҳолатга аниқлик киритди.

Фуқаро Миркомилов Қаҳҳоржон 14-мактаб ҳудудидаги 10 сотих жойни спортзал қуриш учун аукционда сотиб олганини айтиб, туман кадастр хизмати ходимлари томонидан мактаб ҳудудидаги жойга қозиқ қоқтирган. Бу хақда унда керакли ҳужжатлар борлигини айтган, лекин ҳужжатни мактаб маъмуриятига кўрсатмаган.

Аниқланишича, мактаб маъмурияти ўқитувчи ва мураббийлар билан биргаликда ушбу жойга экилган теракларни кесиб, баҳорда 200 туп бодом кўчати экишган, атрофи девор билан ўралган. Ушбу мақсадларга ҳомийлар ёрдамида 10 миллионга яқин маблағ сарфланган.

Ушбу жой ташландиқ бўлмаган ва туман ҳокимлиги захирасига олинмаган. Бу хақда мактаб маъмурияти ва туман халқ таълими бўлими хабардор бўлмаган.

Масала туман ҳокимлиги томонидан кўриб чиқилиб, расмий муносабат билдирилган ва мазкур масала юзасидан чиқарилган Асака туман ҳокимининг 2020 йил 18 ноябрь санасидаги 745-сонли қарори, Андижон вилоят ҳокимининг 2020 йил 26 октябрдаги 267- сонли қарорининг 2-чи ҳамда 5-бандларига мос келмаганлиги сабабли бекор қилиниши бўйича туман ҳокимлиги томонидан тегишли ҳужжатлар йиғилаётганлиги маълум қилинган.

Шу билан биргаликда Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати тумандаги умумтаълим мактаблари балансидаги ерлар сотилмаслигини маълум қилган.

Ушбу масала халқ депутатлари Асака туман Кенгашидаги ХДП депутатлик гуруҳи депутатлик ҳамда жамоатчилик назоратига олинди.

 

Мўйдин Дадажонов,

Ўзбекистон ХДП Асака туман кенгаши раиси.

 

Теглар

Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш