«Темир дафтар»га киритилган аёлларга тикув машиналари топширилди

 

Cурхондарё вилояти Сариосиё туманида сектор раҳбарлари ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ташаббуси билан «Аёллар дафтари»га киритилган бир гуруҳ хотин-қизлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирдан сўнг депутатлар ва мутасаддилар «Депутат маҳаллада» лойиҳаси доирасида «маҳаллабай» ва «фуқаробай» ишлаш бўйича уйма-уй юриб, фуқаролар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва камчиликларини ўргандилар. Аниқланган камчиликлар ва муаммолар юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди.

Тадбир доирасида «Темир дафтар»га киритилган 7 та оилага «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан ҳомийлик асосида тақдим этилган замонавий тикув машиналари топширилди.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш