Хотин-қизлар ҳуқуқлари билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама қилинди

Бугун Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашида “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш: муаммо ва ечимлар”, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенгликни таъминлашда “Аёллар қаноти” олдида турган вазифалар” ҳамда “Хотин-қизларнинг сиёсий жараёнларда иштирокини кенгайтириш” мавзуларида онлайн тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда партия Марказий Кенгаши масъуллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари, Республика Реаблитация ва мослаштириш маркази директори, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партиянинг лидер аёллари, ОАВ ходимлари иштирок этди.

Семинарни Ўзбекистон ХДП “Аёллар қаноти” раҳбари Гулшан Асатова кириш сўзи билан очди ва тадбир давомида бугунги куннинг долзарб мавзуси борасида сўз юритилишини таъкидлади.

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Қизилгул Қосимова “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда “Аёллар қаноти” олдида турган муҳим вазифалар юзасидан таклиф ва тавсиялар” мавзуларида маъруза қилдилар.

Музокараларда Ўзбекистон ХДП “Аёллар қаноти” бошқаруви аъзоси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Назира Матякубова, Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реаблитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази ижрочи директори Муқаддам Расулова, Ўзбекистон ХДП “Аёллар қаноти” бошқаруви аъзоси, Тошкент шаҳар “Bilim” ахборот-кутубхона маркази директори Ҳафиза Каримова ва бошқалар сўзга чиқиб, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, мавжуд муаммолар хусусида фикр-мулоҳаза билдирдилар.

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш