3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан табриклаймиз!

 

Дунёда кўпчилик ҳавас билан қарайдиган касблар жуда оз ва улардан бири – журналистикадир.

Айнан журналист атрофимизда содир бўлаётган воқеа-ходисаларни кенг жамоатчиликка тақдим этиш, таҳлил қилиш билан бирга, жамиятнинг асл қиёфасини мусаввир каби чизишда қатнашади.

Матбуот эркинлигисиз ҳеч бир давлат ва жамият ривожлана олмайди, тараққиётга эришмайди. Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас. Буни тушуниб етганлар сафи кенгаяверсин. Ёрдам беришни истовчилар кўпайиб, “ақл ўргатувчилар” камайсин.

Азиз журналистлар, барчангизни 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан самимий табриклаймиз.

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

 
← Рўйхатга қайтиш