Ҳаёт турфа муаммоларга тўла. Баъзида эшитган, кўрганларимизга ишонгимиз ҳам келмайди. Наҳотки, йиллар давомида бу муаммони ҳал этишнинг имкони бўлмаган, деб ўйлаб ҳам қоламиз. Бунга Избосар Юлдашевни узоқ йиллар давомида қийнаб келган муаммони мисол сифатида келтириш мумкин.
Гап шундаки, фуқаронинг ногиронлиги бўлсада, унга узоқ йиллардан буён нафақа тайинланмай келинган. Бунга... мамлакатимизда ҳақиқий деб ҳисобланадиган паспортга эга бўлмагани сабаб бўлиб келган. Яъни, И.Юлдашевда 1991 йилгача амалда бўлган паспорт бўлган.
Муаммодан хабар топган халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутати У.Адамбаевнинг саъй-ҳаракати билан тумандаги "Деҳқонобод" маҳала фуқаролар йиғинида яшовчи Избосар Юлдашевга ID карта олиб берилди. Шунингдек, депутатнинг ёрдами билан ногиронлик нафақасига чиқиш учун зарур ҳужжатлар тегишли туман тиббиёт муассасасига топширилди. Бундан ташқари, беморнинг даволаниши учун туман тиббиёт бирлашмасидан ордер олииб берилди.