Бокс бўйича жаҳон чемпиони Халқ демократик партияси аъзос бўлди
Бокс бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган биринчи ўзбек аёли Нигина Ўктамова Ўзбекистон халқ демократик партиясини танлади. Бугун чемпион қизга аъзолик гувоҳномаси ва партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилиб ўсган Нигина яқинда Полшанинг Келсе шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатининг қизлар орасидаги финал жангларида қўли баланд келиб, олтин медални қўлга киритган эди.