Тадбиркор аёллар қишлоқларда ҳам кўпаймоқда

 

Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартиришда “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар билан тизимли ишларнинг йўлга қўйилгани ижобий самаралар бермоқда. Бунга Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида амалга оширилаётган ишлар мисолида гувоҳ бўлиш мумкин.

Туманнинг “Оқтумшуқ” маҳалласида яшовчи Д.Намозованинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашида ЎзХДП депутатларининг хизмати катта бўлди. У банк кредити эвазига томорқасининг 2 сотих майдонида иссиқхона ташкил қилган. Баракахонада помидорнинг “Бўрон” нави парвариш қилинмоқда ва яқин кунларда пешма-пеш бозорга жўнатилади. Энг муҳими, опа ўз ишидан мамнун, олдига катта режалар қўйган.

“Катта совур” маҳалласида яшовчи О.Юсупова ширинликлар тайёрлашга уста. Унинг қандолатчилик билан шуғулланиш истаги ҳам “Аёллар дафтари” туфайли амалга ошди. Банк кредити эвазига у миллий ширинликлар тайёрлашни йўлга қўйди. Бунинг ортидан дастёр бўлиб қолган икки қизи ҳам ишли бўлди. Ҳозирда оилавий тадбиркорлар томонидан 5-6 турдаги ширинликлар ишлаб чиқарилатган бўлса, келгусида фаолиятни кенгайтириш орқали маҳсулотлар турини кўпатириш режалаштирилмоқда.

Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгаши депутатлари тадбиркорликни бошлаган аёлларнинг фаолияти билан танишиш мақсадида уларнинг ҳузурида бўлдилар. Учрашувларда қишлоқ аёлларининг бошлаган ишларидан мамнун эканликлари, янги режа ва мақсадлар йўлида саъй-ҳаракат қилаётганликлари маълум бўлди. Албатта, буларнинг замирида барака, оила фарвонлиги турибди. Оиласи тўқ, ҳаётдан мамнун инсонлар қанча кўп бўлса, жамият ҳам фаровон бўлади.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш